Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли адиб Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агентлиги хабар берди. [https://uza.uz/oz/posts/taniqli-adib-sobir-onar-vafot-etdi_436487] Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Қувкалла қишлоғида туғилган. 1986 йилда Тошкент Давлат университетида (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факултетини тамомлаган. Собир Ўнарнинг илк ҳикояси — “Кунсулувнинг хатлари”. Шундан сўнг ёзувчининг “Орзуга тўла қишлоқ”, “Овлоқ адирлар бағрида”, “Чашма”, “Кунсулувнинг сирли хатлари” ҳикоялар тўпламлари нашр этилган. Собир Ўнар қорақалпоқ адиби Х.Тожимуродовнинг “Ов ҳангомалари” ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг “Карбало фожиаси” қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.