энг долзарб

ЙТҲда вафот этган 3 нафар банк ходими дам олиш куни ишга жалб қилингани айтилмоқда

Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари бошланди.

ЙТҲда вафот этган 3 нафар банк ходими дам олиш куни ишга жалб қилингани айтилмоқда

 

6 ноябрь куни Навоийда автоҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани, уларнинг 3 нафари Халқ банкининг Нурота филиали ходимлари экани айтилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиевнинг ёзишича:

 

"Марҳумлар юқори турувчи раҳбарлар берган топшириқларни бажариш учун дам олиш кунида ишга чиқишга мажбур бўлган деган маълумот келмоқда".

Инсайдерларга кўра, шанба куни эрталабдан вилоят филиалидаги норасмий йиғилишга чақирилган. Лекин, ўртада бирор-бир расмий хат ёки дам олиш куни ишга чиқиш ва меҳнат мажбуриятлари билан шуғулланиш ҳақида буйруқ ёки қарор бўлмаган".

 

 

"Халқ банки" матбуот хизматининг ҳолат юзасидан билдирган муносабатида марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилган, аммо қўшимча тафсилотлар, яъни нега айнан дам олиш куни ходимлари билан бундай ҳолат юзага келгани ҳақида ҳозирча изоҳ келтирмаган.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари бошланди. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 8 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган ушбу ЙТҲ қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган иккита Nexia тўқнашуви оқибатида юз берган. Машиналарнинг бири йўл четига ағдарилган, иккинчиси эса ёниб кетган.

 

Автоҳалокат оқибатида "Халқ банки" Нурота туман филиалининг бошқарувчиси Т.П. (29 ёш), бош ҳисобчиси М.С. (40 ёш) ҳамда мониторинг бўлими бошлиғи Ю.Р. (32 ёш) воқеа жойида вафот этган. Ёниб кетган машинада 5 киши бўлган ва улар ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Баҳринисо Мадумарова 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"