1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Навоийдаги даҳшатли автоҳалокатда 8 киши вафот этгани айтилмоқда

Улардан 3 нафари Нурота “Халқ банки” филиали ходимлари бўлган.

Навоийдаги даҳшатли автоҳалокатда 8 киши вафот этгани айтилмоқда

 

Маълум бўлишича, 6 ноябрь куни АТ Халқ банки Нурота туман филиали бошқарувчиси Пирматов Темурмалик, бош ҳисобчиси Саидов Музаффар, Мониторинг бўлими бошлиғи Равшанов Юнусжон мудҳиш автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлган. 

 

Қайд этилишича,   авария содир қилган иккинчи машинада ҳам  5 киши ёниб кетган ва  воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда.

 

Жами 8 киши қурбон бўлгани айтилаётган мазкур автоҳалокат бўйича ҳозирча  Навоий ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий маълумот бермаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда ЙТҲ оқибатида бир киши оламдан ўтгани  ва вилоятнинг Нурота тумани марказига ҳаракатланаётган “Nexia” автомобиль йўлдан чиқиб кетиши  оқибатида машина ичида бўлган икки нафар фуқаро воқеа жойида вафот этгани  ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика