1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга яна ордер берилди

Аввалроқ бу уриниш муваффақиятсиз тугаганди.

Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга яна ордер берилди

Жанубий Корея суди импичмент эълон қилинган президент Юн Сoк Ёлни қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этгани учун ҳибсга олишга берилган ордер муддатини узайтирди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

 

Расмийларга кўра, Сеул Ғарбий округ суди Юқори мартабали амалдорлар учун коррупция бўйича тергов бошқармаси (CIO) бошчилигидаги терговчиларнинг ордер муддатини узайтириш борасидаги илтимосини қаноатлантирган.

 

Ўтган жума куни ҳуқуқ-тартибот идорларининг ҳибсга олиш ордерини ижро этишга уриниши, хавфсизлик хизматининг президент Юннинг Сеул марказидаги расмий қароргоҳга киришга тўсқинлик қилгани боис муваффақиятсиз якунланганди.

 

Терговчилар узайтирилган ордернинг янги амал қилиш муддатини ошкор қилмаган бўлсалар-да, Юнни ҳибсга олишда кутилаётган муаммоларни ҳисобга олиб, ордернинг одатий етти кундан кўпроқ муддатга узайтирилганига ишонишмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика