Ҳолат бугун, 30 сентябрь куни соат 07:45 ларда Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. 1998 йилда туғилган М.Н. Cobalt русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтаётган ўқувчисини уриб юборган.
Оқибатда пиёдага марказий шифохонада биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда пиёда аҳволи яхшилиги сабабли шифохонадан рухсат берилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


