Жаҳон

Зеленский Россия билан музокара ўтказиши мумкин

У Москвани тинчлик саммитига таклиф қилишга чақирган.

Зеленский Россия билан музокара ўтказиши мумкин

CNN нашри Украина раҳбарининг баёнотлари ва қарорларини таҳлил қилиб, унинг музокараларга тайёрлиги ҳақидаги хулосага келди.

 

Журналистларнинг фикрича, Украина икки томонлама зарбага — фронтдаги қийин вазият ва сиёсий ноаниқликка дуч келган. Бир томондан, Россия анча секинроқ бўлса-да, ҳудудни эгаллаб олишда давом этмоқда. Бошқа томондан, АҚШ ва Германиянинг Украинага ресурсларни етказиб беришни давом эттиришга тайёрлиги ҳақида саволлар пайдо бўлмоқда.

 

Зеленский шу ҳафтада ҳозирги қўллаб-қувватлаш даражаси Россия ютуқларини ушлаб туриш учун етарли эканлигини, аммо урушда ғалаба қозонмаслигини айтди. У Москвани ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги тинчлик саммитига делегация юборишни таклиф қилди.

 

Шу билан бирга, Владимир Путин Украина билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини тобора кўпроқ айта бошлади, шунга қарамай, унинг очиқ эълон қилинган шартлари Украина ва унинг Ғарб иттифоқчилари чун мутлақо номақбул бўлиб қолмоқда, дейилади хабарда.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

custom img

"Қозоғистон араб давлатларига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр" — Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ, Исроил ва Эрон уруши жараёнида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларига шахсий мурожаат йўллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Зеленский Россия билан музокара ўтказиши мумкин