Жаҳон

Илон Маск психотроп моддаларга қарамликда гумон қилинмоқда

Илон Маск кетамин ва экстази истеъмоли билан боғлиқ айбловларга дуч келмоқда.

Илон Маск психотроп моддаларга қарамликда гумон қилинмоқда

Машҳур америкалик миллиардер ва Tesla ҳамда SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск гиёҳванд моддаларни тахмин қилинганидан ҳам кўпроқ миқдорда истеъмол қилаётгани ҳақидаги маълумотлар оммага ошкор бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри Маскга яқин манбаларга таяниб хабар бермоқда.

 

Ушбу маълумотларга кўра, 53 ёшли миллиардер кетаминни баъзида ҳар куни қабул қилади, уни бошқа дорилар билан аралаштириб, баъзан эса шахсий зиёфатларда экстази ва психотроп қўзиқоринлар билан бирга истеъмол қилган. У бу одатни Трампнинг президентлик кампанияси вақтида ҳам давом эттирган.

 

Маскнинг гиёҳвандликка мойиллиги у билан ишлаётган мутахассислар ва компанияларга хавотирли ҳолат сифатида тақдим этилмоқда. Хусусан, унинг руҳий ҳолати нотекис, тажовузкорлик ва тез-тез кайфият ўзгариши соғлиғи билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлигидан дарак беради.

 

Илон Маск аввалроқ кетаминни шифокорлар тавсияси билан руҳий тушкунликни даволаш мақсадида қабул қилаётганини таъкидлаган ва ноқонуний моддаларни мунтазам истеъмол қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

 

Эслатиб ўтамиз, Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, Маск ҳозирда 387 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг энг бой одами ҳисобланади.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"