Жаҳон

АҚШда норозилик намойишлари ўтказилмоқда

Тартибсизликлар давом этса, денгиз пиёдалари жалб этилади.

АҚШда норозилик намойишлари ўтказилмоқда

 

АҚШда ноқонуний муҳожирларнинг депортациясига қарши норозилик намойишлари кучаймоқда. Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг маълум қилишича, тартибсизликларни жиловлаш мақсадида Лос-Анжелесга Миллий гвардия сафарбар этилади. Зарурат туғилса, денгиз пиёдалари ҳам жалб қилиниши мумкин.

 

Вазир ижтимоий тармоқдаги “X” саҳифасида ёзишича, ИСE (Иммиграция ва божхона назорати) ходимлари билан намойишчилар ўртасида юзага келган тўқнашувлар миллий хавфсизликка таҳдид солмоқда.

 

“Лос-Анжелесдаги федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини қўллаб-қувватлаш учун Мудофаа вазирлиги Миллий гвардияни жойлаштиришга киришди. Агар тартибсизликлар давом этса, денгиз пиёдалари ҳам юқори жанговар шайлик ҳолатида сафарбар қилинади”, — дея баёнот берди Хегсет.

 

Маълумот учун, жума куни шаҳар бўйлаб ноқонуний муҳожирларнинг оммавий ҳибсга олиниши бошланган. Шанба кунига қадар 44 киши иммиграция қонунларини бузганликда айбланиб ҳибсга олинган. Бу ҳаракатларга жавобан шаҳарда оммавий норозилик намойишлари авж олди.

custom img

“Испания адолатли ғалаба қозонди” - АFА президенти

У мухлисларни натижани қабул қилишга ва жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.

custom img

Исроил сулҳга қарамай Ливан жанубида ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда

Ливан ҳукумати буни сулҳнинг навбатдаги бузилиши деб баҳолаб. Исроилни мамлакат суверенитетига тажовуз қилишда айблаган.

custom img

Марко Рубио АҚШга кириш бўйича янги чекловларни эълон қилди

Айрим жиноятларга алоқадор шахслар ҳамда уларнинг яқинларига виза берилмайди.

custom img

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди

Ҳужум ортидан шаҳарда дрон таҳдиди эълон қилиниб, мобил интернет фаолияти чекланиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Табиий офатдан 1800 дан ортиқ қишлоқдаги 900 мингга яқин аҳоли жабр кўрган.

custom img

Қизил денгизда танкерларга қилинган ҳужумлардан сўнг нефть нархи 100 доллардан ошди

Трамп ҳусийлар ҳужуми такрорланса, Эронга "ҳарбий жазо" бериш билан таҳдид қилди.

custom img

Ал-Ақсо масжидига 4 мингдан ортиқ исроиллик бостириб кирди

Уларнинг орасида Итамар Бен-Гвир ҳам бўлган. Исроилликлар Тиша БЪАв байрами муносабати билан мажмуга кириб, Талмуд маросимларини ўтказиб, ибодат қилган.

custom img

Келишув бўлмаса, йўқотишлар янада кучаяди — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, Теҳрон АҚШ билан келишувга эришмагунча иқтисодий ва ҳарбий йўқотишлари ортишда давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"