Жаҳон

Хитой янги автомобилларни “ишлатилган” деб Ўзбекистонга сотмоқда

Хитой автосаноати “кулранг бозор” орқали экспортни сунъий оширмоқда.

Хитой янги автомобилларни “ишлатилган” деб Ўзбекистонга сотмоқда

 

“Reuters” агентлиги хабар қилишича, Хитой автосаноати ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланадиган “кулранг бозор” орқали автомобиль савдосини сунъий ошириб келмоқда. Ушбу амалиётда заводдан чиққан “ноль километрли” автомобиллар рўйхатдан ўтказилиб, кейин ишлатилган сифатида экспорт қилинади — жумладан Ўзбекистон бозорига ҳам экспорт қилинмоқда.

 

Маълумотларга кўра, Хитойда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар мажбурий рўйхатдан ўтказилиб, дарҳол хорижий давлатларга “ишлатилган” сифатида юборилади. Бу орқали автомобиль ишлаб чиқарувчилар ички бозордан халос бўлади ва солиқ ҳамда экспорт кўрсаткичларини оширади. Реутерс суҳбатга асосланган таҳлилида, бу амалиёт “нархлар уруши” натижасида активлашганини таъкидлайди.

 

АҚШдаги Sino Auto Insights консалтинг компанияси асосчиси Ту Ле шундай дейди: “Нархлар уруши натижасида компаниялар ҳар қандай йўл билан сотувни қайд этишга мажбур бўлмоқда”.

 

Шунингдек, Хитойдаги ҳудудий ҳукуматлар — Гуангдонг, Сичуан бу амалиётни давлат даражасида рағбатлантиради: улар экспорт лицензияларини тезлаштиради, солиқ имтиёзлари беради ва инфратузилмага сармоя киритади.

 

Греат Валл Мотор раҳбари маил орқали бундай савдони танқид қилган. “People's Daily” газетаси ҳам бу амалиётни нарх урушини кучайтирувчи ва ички бозорда тартибсизликка олиб келувчи омил деб атаган ва қатъий назоратни талаб қилган.

 

Экспорт қабул қилувчи мамлакатлар орасида Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ва Россия ҳамда Яқин Шарқ мамлакатлари мавжуд. Жумладан, бу давлатлар бозорида “ноль километрли ишлатилган” автомобиллар сони сезиларли даражада ортмоқда.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида Эронда 138 минг фуқаролик объекти зарар кўрган

Улар орасида 113 мингдан ортиқ турар-жой бинолари мавжуд.

custom img

Трамп Эрон билан келишув имзоланишида иштирок этиши мумкин — Reuters

Музокараларнинг навбатдаги босқичи 22 апрелга режалаштирилган.

custom img

Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

custom img

Германия ҳукумати Россияни ўз ҳудудидаги объектларга "тўғридан-тўғри таҳдид" қилишда айбламоқда

Россия Украинага дрон етказиб берадиган Германиядаги корхоналарнинг жойлашуви ва фаолияти ҳақида очиқ маълумот берган.

custom img

Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони қарийб 4,9 мингга етди

Марказий Осиё давлатларининг 13 мингга яқин фуқароси Украинага қарши урушда Россия томонида иштирок этмоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичида иштирок этади — Исломобод

Теҳрон Ҳормуз бўғозига қўйилган блокада бекор қилингач музокараларни бошлаши мумкин.

custom img

Apple компанияси раҳбари ўзгаради

Мазкур хабар ортидан Apple акцияларида пасайиш кузатилди.

custom img

Арманистонда Nestle болалар озуқасида хавфли токсин аниқланди

Маҳсулот Россиядан олинган лаборатория таҳлиллари натижаларига асосан хавфли деб баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"