Жаҳон

Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони қарийб 4,9 мингга етди

Марказий Осиё давлатларининг 13 мингга яқин фуқароси Украинага қарши урушда Россия томонида иштирок этмоқда.

Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони қарийб 4,9 мингга етди

2026 йил ҳолатига кўра, Украинага тегишли “Хочу жить”(Яшашни хоҳлайман) лойиҳаси Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган ва Россия армияси сафида жанг қилган ёки қилаётган Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг 12 666 нафари бўйича шахсий маълумотларга эгалигини маълум қилди. Бу маълумотлар “Украина — Марказий Осиё” сўровига жавобан тақдим этилган.

 

Россия сафида рўйхатга олинган аскарларнинг энг кўпи Ўзбекистонга тўғри келади. Лойиҳа мамлакатнинг 4 853 нафар фуқароси шахсини аниқлаган.

 

Шунингдек, Россия ҳарбий кучларида 3 407 нафар Тожикистон фуқароси, 2 389 нафар Қозоғистон фуқароси ёлланма жангчи сифатида хизмат қилаётгани аниқланган.

 

Тўртинчи ўринда Қирғизистон - камида 1439 нафар. Энг кам кўрсаткич Туркманистон фуқаролари орасида қайд этилган - 578 нафар.

 

"2025 йил баҳор ва ёз ойларида “Хочу жить” лойиҳаси Россиянинг Украинага қарши урушига жалб этилган Марказий Осиё фуқароларининг исм-шарифлари келтирилган рўйхатларни эълон қилган эди. Ўша пайтда лойиҳа ходимларида 5 740 нафар ёлланма жангчи ҳақида маълумот мавжуд бўлган. Шундай қилиб, аниқланган шахслар сони икки баробардан кўпроққа ошган", дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексига мувофиқ, чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.