Жаҳон

Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

Венгрия бош вазири лавозимини эгаллаши кутилаётган Петер Мадяр мамлакатнинг Халқаро жиноий суд (ХЖС) дан чиқиш жараёнини тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда Point.md хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ушбу жараён аввал амалдаги бош вазир Виктор Орбан томонидан бошланган.

 

Мадяр “Тиса” ҳукумати ушбу жараённи тўхтатишини ва Венгриянинг ХЖС аъзоси сифатида қолишини таъминлашга қатъий бел боғлаганини билдирди.

 

У Исроил бош вазири Бинямин Нетаняxу масаласига изоҳ берар экан: “Агар мамлакат ХЖС аъзоси бўлса ва унинг ҳудудига қидирувда бўлган шахс кирса, у албатта ҳибсга олиниши керак”, деди.

 

Мадяр бу позицияни Исроил бош вазирига очиқ етказганини ва “ҳеч нарсани яширмаганини” таъкидлади.

 

Аввалроқ Исроилнинг Венгриядаги элчиси Мая Кадош Мадяр Нетаняҳуни телефон орқали Венгрияга таклиф қилганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Нетаняҳу ва Мадяр “илиқ суҳбат” ўтказган ва Исроил бош вазири таклифни қабул қилган.

 

Мадяр эса журналистларга изоҳ бериб, сайловдаги ғалабадан сўнг мулоқот қилган “барча давлат раҳбарларини” 1956 йилги инқилобнинг 70 йиллигига таклиф қилганини билдирди.

 

2024 йил ноябрь ойида Халқаро жиноий суд Нетаняху ва ўша пайтдаги Исроил мудофаа вазири Ёав Галлантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятларда айблаб, уларни ҳибсга олиш бўйича ордер чиқарган эди. 

 

Шундан бир кун ўтиб, Виктор Орбан Нетаняхуни Венгрияга таклиф қилиб, у ҳибсга олинмаслигига кафолат берган ва ХЖС қарорини “беандиша, иккиюзлама ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган” деб атаган. Нетаняху 2025 йил апрель ойида Венгрияга ташриф буюрган.

 

2026 йил апрель ойида Орбан маъмурияти Венгриянинг ХЖС юрисдикциясидан чиқиш жараёни бошланганини маълум қилган. Июнь ойида эса мамлакат БМТ бош котибига чиқиш бўйича расмий билдиришнома юборган.

 

12 апрель куни Венгрияда ўтказилган парламент сайловларида Петер Мадяр бошчилигидаги “Тиса” партияси ғалаба қозониб, конституцион кўпчиликни қўлга киритди. Шу тариқа, 16 йил давомида бош вазир бўлган Виктор Орбанни ушбу лавозимни тарк этади.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.