Жаҳон

Трамп Эрон билан келишув имзоланишида иштирок этиши мумкин — Reuters

Музокараларнинг навбатдаги босқичи 22 апрелга режалаштирилган.

Трамп Эрон билан келишув имзоланишида иштирок этиши мумкин — Reuters

Reuters агентлиги манбаларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида эҳтимолий тинчлик келишуви имзоланиш маросимида шахсан ёки онлайн форматда иштирок этиши мумкин.

 

Агентлик хабарида таъкидланишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ҳамда навбатдаги учрашув 22 апрель кунига режалаштирилган. Манбаларга кўра, жараён бўйича муҳим силжишлар кузатилмоқда.

 

The Wall Street Journal ва Axios нашрлари маълумотига кўра, икки давлат музокараларнинг навбатдаги босқичи учун Покистонга делегациялар юборишга келишиб олган.

 

Аввалроқ АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасидаги музокараларнинг биринчи босқичи 11 апрель куни Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган эди. Учрашув қарийб 24 соат давом этган.

 

АҚШ делегациясига вице-президент Ж.Д. Венс бошчилик қилган бўлса, Эрон томонига парламент раиси Муҳаммад Боғир Ғолибоф ҳамда ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи вакиллик қилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.