Жаҳон

Трамп АҚШда туғма фуқароликни бекор қилмоқчи

Оқ уй туғма фуқароликни бекор қилишга оид фармонни қўллаб-қувватлаш учун яна Олий судга мурожаат қилди.

Трамп АҚШда туғма фуқароликни бекор қилмоқчи

Оқ уй Дональд Трамп маъмуриятининг туғма фуқароликни бекор қилишга оид фармонини кучда қолдириш учун АҚШ Олий судига мурожаат қилди. CNN хабар қилишича, 2025 йил 26 сентябрда юборилган мурожаат шу масалада бир йил ичида олий судга иккинчи марта қайрилиш ҳисобланади.

 

2025 йил 20 январда имзоланган фармонга кўра, АҚШ ҳудудида ноқонуний мигрантлар ёки вақтинчалик чет эллик фуқаролардан туғилган болаларга автоматик равишда фуқаролик ҳуқуқи берилиши тақиқланади. Маъмурият бундай амалиётни 14-тузатишнинг “нотўғри талқини” деб ҳисоблаб, уни мамлакат учун “салбий оқибатларга олиб келувчи” омил сифатида баҳоламоқда.

 

Қуйи судлар ҳозирга қадар мазкур сиёсатни бир неча бор тўхтатиб қўйган. Июл ойида Сан-Франциско апелляция суди федерал судьянинг АҚШ бўйлаб Трамп фармонини блоклаш ҳақидаги қарорини тасдиқлаган эди. Шу ойда Нью-Ҳемпшир судьяси ҳам ACLU даъвосини қондириб, фармоннинг янги туғилган чақалоқларга татбиқ этилишига тўсқинлик қилди.

 

Оқ уй ушбу сиёсат охир-оқибат Олий суд томонидан қўллаб-қувватланишига умид қилмоқда. Бироқ масалани кўриб чиқиш учун зарур бўлган тўрт судья овози таъминланиши номаълумлигича қолмоқда.

 

Ҳимоячилар фармонни конституцияга зид деб ҳисобламоқда. ACLU вакили Коди Вофси уни “ноқонуний” дея атаган. Мазкур масалада 1898 йилда Олий суднинг Вонг Ким Арк иши бўйича чиқарган қарори прецедент бўлиб хизмат қилмоқда. Ўшанда суд АҚШда туғилган хитойлик муҳожирларнинг фарзандларига фуқаролик ҳуқуқини тан олган эди.

custom img

2025 йилда дунё бўйлаб рекорд даражада журналистлар ўлдирилди — CPJ

104 нафар журналист ҳарбий можаро ҳудудида ўлдирилган, 86 нафари Исроил мудофаа кучларига тўғри келади.

custom img

Хўжали геноциди: тарих сабоғи ва адолат талаби

Хўжали қирғини Арманистон томонидан узоқ йиллар давомида Озарбайжон Республикасига қарши олиб борилган этник тозалаш ва тажовуз сиёсатининг таркибий қисми бўлган. Қирғин вақтида 613 нафар киши, жумладан 106 нафар аёл, 63 нафар бола ва 70 нафар кексалар ўлдирилган, турли ёшдаги 1 000 нафар тинч аҳоли ўқ жароҳатлари натижасида ногирон бўлиб қолган.

custom img

Эпштейн файлларида Трампга алоқадор ҳужжатлар йўқолган — CNN

Йўқолган ҳужжатлар орасида Трампни жинсий тажовузда айбловчи гувоҳ билан боғлиқ 3 та интервьюлар бўлган.

custom img

АҚШ Исроилга F-22 қирувчи самолётларини жойлаштирмоқда

Дастлаб 12 та самолёт юборилган, аммо улардан бири техник носозлик сабабли қайтиб келган.

custom img

Уруш мени “дўстлари йўқ инсон”га айлантирди — Зеленский

Украина президенти уруш шароитида фақат муҳим ва стратегик масалаларга эътибор қаратишга мажбур бўлганини таъкидлади.

custom img

Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради

У Эпштейн билан вақт ўтказиш катта хато бўлганини айтган.

custom img

Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядро кучлари дастури раҳбари этиб тайинлади — The Chosun Daily

У стратегик қуроллар билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этиб, генераллардан ҳисоботлар қабул қилмоқда.

custom img

Украинани тиклаш салкам 600 млрд долларга тушади

Маблағнинг кўп қисми урушдан кейинги даврда транспорт соҳасини тиклашга йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"