Жаҳон

Қирғизистонда рус тилидаги қишлоқлар номи ўзгартирилади — Садир Жапаров

Мазкур жараённи 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.

Қирғизистонда рус тилидаги қишлоқлар номи ўзгартирилади — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садйр Жапаров мамлакатдаги рус тилидаги қишлоқлар номларини қирғизчага ўзгартириш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Ўш вилояти Олой тумани аҳолиси билан учрашувда айтиб ўтган.

 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мазкур ташаббус миллий ўзлик ва маданий меросни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, жараённи 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.

 

“Ҳозир биз бутун республика бўйича қишлоқларнинг русча номларини ўзгартиришни режалаштирмоқдамиз. Келгуси йилда бу жараённи якунламоқчимиз”, — деган у.

 

Шу билан бирга, президент аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлаш қарори қабул қилинганини ҳам қайд этган. Унинг фикрича, бу амалиёт кўпинча жамиятда бўлинишларга сабаб бўлади. 

 

“Одамлар гуруҳларга ажралиб, кимнинг номи берилиши кераклиги устида баҳслашади. Бундай ҳолатларни кўп бор кўрганмиз”, — деди Жапаров.

 

Бироқ мазкур баёнот ортидан Россиянинг ТАСС ва РИА Новости агентликлари президент матбуот хизмати билан боғланганда, давлат раҳбари вакили Асқат Алагозов гап русча номларни ўзгартириш ҳақида эмас, балки айнан шахслар номини беришни тақиқлаш ҳақида кетганини билдирган.

 

Шу билан бирга, президент расмий сайтида ҳам рус тилидаги қишлоқ номларини оммавий ўзгартириш бўйича маълумот берилмаган. Аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Жапаров бу масалага тўхталгани акс этган.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"