Ўзбекистон

Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетди

Аёлнинг қилмиши кузатув камералари орқали аниқланиб, ҳолатга аниқлик киритилди.

Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида аёл туғруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетди. Бу ҳақида Zamon.uz манбаси хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, воқеа вилоятнинг Пайариқ туманида содир бўлган. Аёл фарзандини туғруқхона ёнида дунёга келтириб, ҳожатхона чиқиндисига ташлаб кетган.

 

Аёлнинг қилмиши кузатув камералари орқали аниқланиб, ҳолатга аниқлик киритилган. Чақалоқ эса ўлик ҳолда топилган.

 

Zamon.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати билан ҳам боғланди. ИИБга кўра, айни пайтда бу бўйича экспертиза тайинланган. Боланинг тирик туғилгани ёки ҳомила нобуд бўлиб кейин туғилганлиги аниқланганидан сўнг жиноят иши масаласи ҳал этилади.

 

“Экспертиза хулосаси эълон қилинганидан сўнг қўшимча маълумот маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.

 

Zamon.uz тез орада воқеа юзасидан батафсил репортажни эълон қилади.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"