Ўзбекистон

“Бу – қадрият” – Озодбек Назарбеков қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди

Интернетда Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ куйлаб, унга қистирилган пулларни олаётгани акс этган видео тарқалди.

“Бу – қадрият” – Озодбек Назарбеков қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди

 

 

 

Ижтимоий тармоқларда Маданият вазири Озодбек Назарбеков тўй маросимида қўшиқ куйлаб, меҳмонлар томонидан қистирилган пулларни олаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Вазиятга Маданият вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Сирожиддин Ўсаровнинг Kun.uz'га маълум қилишича, видео 2025 йил 25 октябрь куни вазирлик ходимларидан бирининг никоҳ тўйида олинган. Унга кўра, вазир ушбу ҳолатни олдиндан режалаштирмаган, аммо фуқаролар томонидан узатилган пулларни рад этиш уларни омма олдида ноқулай аҳволга солиб қўйиши, ҳаттоки камситиш ёки менсимаслик сифатида талқин қилиниши мумкин эди.

 

Маданият вазирлиги таъкидлашича, тўй маросимларида хонандаларга пул қистириш амалдаги қонунчиликда тақиқланмаган. Бу ҳолат халқимиз орасида асрлар давомида шаклланган миллий урф-одат ва қадриятларнинг бир қисми бўлиб, ўзбекона анъаналарда «орзу-ҳавас» сифатида эътироф этилади.

 

Шунингдек, вазирлик Озодбек Назарбеков нафақат вазир, балки таниқли хонанда, бир неча давлатларнинг халқ артисти ва хизмат кўрсатган маданият ходими эканини эслатди. Шу боис, тўйда кузатилган ҳолат унинг касбий фаолияти билан боғлиқ вазият сифатида баҳоланиши лозимлиги қайд этилди. Вазирлик хулосасига кўра, инсон эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, ўз касбидан ажралиб кета олмайди.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"