Жаҳон

2060 йилга бориб семизлик оқибатида иқтисодиётга 21,6 млрд долларгача зарар етиши айтилмоқда

Бу ЯИМнинг 4,7 фоизини ташкил этади.

2060 йилга бориб семизлик оқибатида иқтисодиётга 21,6 млрд долларгача зарар етиши айтилмоқда

 

ЖССТ маълумотига кўра, Ўзбекистонда ўртача тана массаси индекси 1 квадрат метрга 26,5 кг ни ташкил қилмоқда. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичдир. 2060 йилга бориб семизлик оқибатида иқтисодиётга етадиган зарар 21,6 млрд долларгача ошиши кутилмоқда, бу — ЯИМнинг 4,7 фоизига тенг.

 

2060 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиётига ортиқча вазн ва семириб кетишдан тушадиган харажатлар 21,6 миллиард долларгача ошади, бу аҳоли жон бошига 490 доллар ва ЯИМнинг 4,7 фоизига тўғри келади. Рақамлар умумий харажатларнинг 12 баробар ўсишини англатади.

 

Бу бўйича Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жаҳон банки, ЖССТ ва Бутунжаҳон семизликка қарши курашиш федерацияси (ВОФ) маълумотлари асосида ортиқча вазн ва семиришнинг Ўзбекистон учун иқтисодий оқибатларини таҳлил қилди.

 

Ўзбекистонда ўртача Тана массаси индекси (ТМИ) 1991 йилдан буён ҳар йили 0,12 пунктга ошди ва 2006 йилда ҳар квадрат метр учун 25 кг га етди.

 

Тана массаси индекси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: тана вазни килограммда / бўй эса квадрат метрда. Эркаклар учун идеал тана вазни индекс бўйича 23, аёллар учун эса 21,5 ни ташкил этади.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ўртача ТМИ ҳар квадрат метр учун 26,5 кг ни ташкил қилади, бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичдир.

 

Юқори ТМИ юрак-қон томир касалликлари, диабет, таянч-ҳаракатланиш тизими касалликлари ва саратон каби юқумли бўлмаган касалликларнинг асосий хавф омилларидан биридир.

 

Mаълумотларга кўра, 2030 ва 2060 йилларга келиб, ортиқча вазнли ёки семириб кетган катталар улуши мос равишда 59% ва 80% гача ошади. Семизлик билан касалланган катталар улуши 2020 йилдаги 18,9 фоиздан 2030 йилга келиб 25 фоизга ва 2060 йилга келиб 50 фоизга ошади.

 

custom img

Дунё соғлиқни сақлашдан кўра урушларга кўпроқ маблағ сарфламоқда — ЖССТ

2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етгани маълум қилинди.

custom img

Эрон АҚШ билан келишув тузишни истамоқда — Трамп

Трамп айрим ОАВларни ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ ёритмаётганлигини танқид қилди.

custom img

Эрон ФИФАдан АҚШнинг Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини бекор қилишни талаб қилди

Спорт вазирининг таъкидлашича, Эрон атрофидаги ҳарбий можаро ва уруш ҳолати мусобақага тайёргарликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди

Мазкур таклиф АҚШ-Исроил ва Эрон урушини якунлаш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида кўрилган.

custom img

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубл ёки Хитой юани ишлатилади.

custom img

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 14 кишига сотди

У харидорлардан янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов қилишни сўраган. Пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

custom img

Эрон билан уруш мен уни якунланишини ҳис қилганимда тугайди — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон билан урушнинг аниқ тугаш муддатини белгиламади.

custom img

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"