3 ёшли бола 6-қаватдан йиқилиб, омон қолди
Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Россия пойтахти Москвада уч ёшли бола олтинчи қаватдан йиқилиб, омон қолди.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, бола оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, унинг ота-онаси ёнида бўлган. Ҳозирда терговчилар воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мексикада ҳам саккиз ёшли бола вулқон кратерига тушиб кетиб, тирик қолганди. Бола юриш пайтида 50 метр баландликдан қулаб тушганди.







