Абитуриентларнинг шахсий маълумотлари “пулланяптими?”
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берилди.

Сўнгги вақтларда кўпчиликка нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан ўқишга таклиф қилиш бўйича турли СМС-хабарлар юборилмоқда. Бу ҳолат нафақат жорий йилда, балки ўтган йилларда ҳам кузатилган.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, ушбу хабарлар фақат абитуриентларга эмас, барчага, жумладан, Агентлик ходимларига ҳам келмоқда.
Қайд этилишчича, агентлик фуқароларнинг розилигисиз учинчи шахсларга улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмайди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ОТМларига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно).
Агентликнинг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги таъминланган бўлиб, уларга ҳеч қандай киберҳужум уюштирилмаган ва учинчи шахслар томонидан абитуриентларнинг маълумотлари қўлга киритилмаган.







