Жаҳон

Афғонистон гиёҳванд моддалар етиштиришдан буткул қутула оладими?

2017 йилда Афғонистонда 350 минг киши гиёҳванд моддалар етиштириш соҳасида меҳнат қилган, мамлакатга бунинг ортидан 68 миллиард доллар даромад келган.

Афғонистон гиёҳванд моддалар етиштиришдан буткул қутула оладими?

 

Афғонистон наркотик моддалар етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Маълумотларга кўра, жаҳон миқёсидаги 90 фоиз опиумана шу заминда тайёрланади. БМТнинг маълум қилишича, ҳар йили гиёҳванд моддалар етиштириладиган майдонлар ўртача 20 фоизга кўпайяпти.

 

“Толибон” 17 августда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш бутунлай тўхтатилишини маълум қилди. Лекин баъзи омиллар буни амалга оширишда тўсиқ бўлиши мумкин.

 

Биринчидан, афғондеҳқонлари узоқ йиллар давомида кўкнори етиштириб келмоқда. Бу ўсимликни етиштириш нисбатан осон, унчалик қаттиқ меҳнат талаб қилмайди. Даромади эса оддий мева-сабзавотлардан бир неча ўн баробар кўп.

 

Афғонистонда,айниқса, жанубий вилоятлар — Нимрўз, Ҳилманд, Қандаҳор ва Урузгонда 85 фоиз аҳоли кўкнори етиштириш билан шуғулланади. Бутун мамлакат бўйича жами 350 минг одам гиёҳванд моддалар етиштириш саноатида меҳнат қилади. 2018 йилда мамлакатда 6400 тонна гиёҳванд модда етиштирилган. Толибларнинг наркотик плантацияларни  таг-томири билан йўқотиши кўплаб аҳоли қатламларининг кескин норозилигига сабаб бўлади.

 

Иккинчидан, “Толибон” даромадларининг катта қисми гиёҳванд моддалар савдосига боғлиқ. бунинг ортидан толибларнинг учдан бир, баъзи маълумотларга даромадларининг ярми келади. Ҳали мамлакатнинг устидан тўла назорат ўрнатмасдан туриб ва барча маблағлар устидан назорат ўрнатмасдан ўзининг асосий манбайидан айрилиш қийин.

 

90 йилларда “Толибон” ҳокимиятда турган вақтларда дастлаб гиёҳванд моддалар етиштиришга қаршилик қилмаган. Лекин кейинчалик, айниқса, 2000 йилдан бошлаб бунга қарши кескин кураш олиб борди. Агар ўшанда 3 минг 276 тонна опий кукуни етиштирилган бўлса, 2001 йилда унинг миқдори 185 тоннага тушиб кетган. Буни экспертлар толибларнинг гиёҳвандликка қарши ҳаракатлари билан боғлайди. Қайд этиш керакки, уларнинг бу сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланган. Масалан, АҚШ 2001 йил баҳорида гиёҳванд моддаларни йўқотиш учун Афғонистонга 43 миллион доллар ажратган.

 

Афғонистонда наркотик етиштириш географиясига эътибор берилса, бу, асосан, жанубда ривожланганлигини кўриш мумкин. Энг катта плантацияларҲилманд вилоятида бўлиб, 115 минг 597 гектарни ташкил этади. Ундан кейинги ўринда Қандаҳор — 20 минг 555 гектар. Ҳар икки вилоятда ҳам 85 фоиз аҳоли шу иш билан банд.

 

Афғон героини мамлакатдан турли йўллар билан олиб чиқилади. Масалан, Эрон ва Туркия орқали ўтган шарқий маршрутдан гиёҳванд моддалар Европага чиқади. Баъзи экспертлар фикрича, Туркия айнан шу сабабли НАТО ва АҚШ қўшинлари тўлиқ олиб чиқилганидан кейин ҳам Афғонистонда қолиши мумкин.Анқара бу орқали наркотрафикни назорат қилиш имконини қўлга киритади ва сезиларли даражада гиёҳванд моддалар савдосини камайтириши мумкин.

 

“Толибон” ўз ҳукуматини кенг миқёсда тан олинишини истайди. Гиёҳванд моддалар етиштиришни йўқотиш эса толибларнинг жаҳон ҳамжамиятида обрўси ошишига сабаб бўлади. Агар “Толибон” тинч ривожланиш йўлини танласа, бир неча йилдан сўнг иқтисодиёт соҳасида гиёҳванд моддалар савдосига боғлиқликдан қутулиши мумкин. Зеро, бу балони йўқотиш нафақат Афғонистон, балки бутун дунё хавфсизлиги учун катта аҳамиятга эга.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Афғонистонда аёлларнинг дипломларини сертификатлаш тўхтатилди

Шунингдек, олий таълим тизимида ҳам янги чекловлар жорий этилган.

custom img

Эрон Президенти БААга қилинган дрон ва ракета ҳужумларидан ғазабда — ОАВ

Масъуд Пезешкиён ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўртасида жиддий қарама-қаршилик юзага келгани айтилмоқда.

custom img

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, бир бола яраланди

Ҳужумнинг АҚШ президенти Доналд Трампга қаратилган бўлиши мумкинлиги ўрганилмоқда.

custom img

Словакия бош вазири Москвага боради, бироқ 9 май парадида қатнашмайди

Фицо Россия Президенти билан қисқа учрашув ўтказишини ва “Номаълум аскар” пойига гул қўйишини билдирди.

custom img

Қозоғистонда “Казцинк” заводида портлаш юз берди

Портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.

custom img

Эрон БААга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳужумлар оқибатида Фужайрадаги нефть объектида ёнғин юз берди, уч киши жароҳатланди.

custom img

Австрия жосуслик гумони билан уч нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Москва бу қарорга нисбатан қатъий жавоб қайтаришини билдирди.

custom img

Россия 9 май арафасида сулҳ эълон қилди, Зеленский “сукут режими” билан жавоб берди

Россия байрам тадбирларига таҳдид юзага келган тақдирда Киевга ракета зарбаси берилишини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"