Жаҳон

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, бир бола яраланди

Ҳужумнинг АҚШ президенти Доналд Трампга қаратилган бўлиши мумкинлиги ўрганилмоқда.

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, бир бола яраланди

АҚШ пойтахти Вашингтонда Оқ уй яқинида қуролланган шахс билан отишма содир бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

 АҚШ Махфий хизмати маълумотига кўра, гумонланувчи агентларга қарата ўқ узганидан сўнг жавоб ўқи билан яраланган.

 

Ҳодиса душанба куни юз берган. Фуқаролик кийимидаги агентлар қурол кўтариб юрган “шубҳали шахс”ни аниқлаб, уни кузата бошлаган. Кейинчалик воқеа жойига етиб келган форма кийган ходимлар гумонланувчини қўлга олишга уринган, бироқ у қочишга ҳаракат қилиб, ўқ узган. Шундан сўнг агентлар жавоб ўқи отган.

 

Яраланган шахс шифохонага олиб кетилган, ундан ўқотар қурол топилган. Ҳодиса юзасидан Колумбия Метрополитан полицияси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Отишма вақтида бир нафар бола ҳам жароҳат олган, бироқ унинг ҳаётига хавф йўқлиги айтилмоқда. Терговчилар дастлабки маълумотларга кўра, бола гумонланувчи томонидан яраланган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

 

Расмийларга кўра, ҳужумчи АҚШ президенти Доналд Трампни нишонга олган-олмагани аниқланмоқда. Шунингдек, ҳодисадан сал аввал ҳудуддан ўтган витсе-президент Жей Ди Вэнс кортежи билан боғлиқлик аниқланмаган.

 

Мазкур воқеа ўтган ой Оқ уй мухбирлари кечасида Трампга нисбатан содир этилган суиқасдга уринишдан сўнг юз берди. Ўшанда 31 ёшли Коул Томас Аллен президентни ўлдиришга уринишда айбланиб қўлга олинган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.