Жаҳон

Эрон Президенти БААга қилинган дрон ва ракета ҳужумларидан ғазабда — ОАВ

Масъуд Пезешкиён ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўртасида жиддий қарама-қаршилик юзага келгани айтилмоқда.

Эрон Президенти БААга қилинган дрон ва ракета ҳужумларидан ғазабда — ОАВ

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ва мамлакат ҳарбий раҳбарияти, хусусан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ўртасида жиддий қарама-қаршилик юзага келгани айтилмоқда. Бу ҳақда Iran International нашри манбаларига таяниб маълум қилди.

 

Теҳрондаги муҳокамалардан хабардор манбаларга кўра, Пезешкиён Аҳмад Воҳидий бошчилигидаги ИИҚК ҳаракатларидан қаттиқ ғазабланганини билдирган. У БААга қарши ракета ва дрон ҳужумларини “мутлақо масъулиятсизлик” деб атаб, улар ҳукуматни огоҳлантирмасдан ва мувофиқлаштирилмаган ҳолда амалга оширилганини айтган.

 

Хабарларга кўра, Пезешкиён ИИҚКнинг минтақавий давлатларга қарши ёндашувини “телбалик” деб баҳолаб, бу қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

Манбаларга кўра, президент вазиятни муҳокама қилиш учун Мужтабо Хоманаий билан фавқулодда учрашув ўтказишни сўраган. Ушбу учрашувда у ИИҚКнинг Форс кўрфази давлатларига қарши ҳаракатларини зудлик билан тўхтатиш ва кескинлашувни камайтириш чораларини кўришни талаб қилмоқчи.

 

Пезешкиён дипломатик ечимлар учун ҳали имконият борлигини таъкидлаб, қисқа муддат ичида музокараларга қайтиш зарурлигини билдирган. У халқаро воситачилар орқали мулоқотни тиклаш ташаббусини илгари суришни режалаштирмоқда.

 

Айни пайтда денгиз ҳудудидаги вазият юзасидан қарама-қарши баёнотлар берилмоқда. АҚШ расмийлари тижорат кемалари ҳаракати давом этаётганини ва вазият назорат остида эканини маълум қилган. ИИҚК эса буни рад этиб, “қоидабузар кемалар” тўхтатилишини билдирган.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп сўнгги ҳодисаларни кенг кўламли тўқнашув сифатида баҳоламаган ва сулҳ расман бузилганини эълон қилмаган.

 

Таҳлилчилар Эрон ичидаги сиёсий ва ҳарбий қарашлар ўртасидаги тафовут тобора чуқурлашиб бораётганини айтмоқда. Бу эса давлат бошқарувида бўлинишни кучайтириб, мамлакатни кенгроқ ҳарбий можаро хавфига олиб келиши мумкин.

 

Президентга яқин манбалар унинг халқаро жавоблардан жиддий хавотирда эканини билдирган. Пезешкиён Эрон янги кенг кўламли урушни кўтара олмаслигини ва давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар АҚШ томонидан иқтисодий ва энергетика инфратузилмаларига зарба берилишига олиб келиши мумкинлигини қайд этган.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.