Жаҳон

Словакия бош вазири Москвага боради, бироқ 9 май парадида қатнашмайди

Фицо Россия Президенти билан қисқа учрашув ўтказишини ва “Номаълум аскар” пойига гул қўйишини билдирди.

Словакия бош вазири Москвага боради, бироқ 9 май парадида қатнашмайди

Словакия бош вазири Роберт Фицо 9 май куни Москвага ташриф буюриб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашади, аммо “Ғалаба куни”га бағишланган ҳарбий парадда иштирок этмайди, дея хабар бермоқда eurointegration.com.

 

Бу ҳақда бош вазир Европа сиёсий ҳамжамияти саммити доирасида журналистларга берган изоҳида маълум қилган.

 

Аввалроқ Кремль Словакия бош вазири 9 май куни Москвадаги ҳарбий парад меҳмонлари орасида бўлишини билдирганди. Бироқ Фицо бу маълумотни рад этиб, ташриф доирасида фақат “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйишни режалаштираётганини таъкидлади.

 

“Мен Қизил Армия номаълум аскари қабри пойига гул қўяман, словак халқи номидан озодлик учун миннатдорлик билдираман ва президент Путин билан қисқа учрашув ўтказаман. Мен ҳеч қандай ҳарбий парадга бормайман”, — деди у.

 

Бош вазир, шунингдек, Еврокомиссия томонидан танқид қилинган Россияга сафар қарорини ҳимоя қилди. Шу билан бирга, Чехия Словакия ҳукумат самолётининг 9 май олдидан Москвага парвози учун ўз ҳаво ҳудудидан ўтишига рухсат бергани маълум бўлди. Аввалроқ эса Болтиқбўйи давлатлари Фицонинг Россиядаги парадда иштирок этишига норозилик билдириб, унга ҳаво ҳудудини ёпган эди.

 

Ўтган йили ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилиб,  Фицо Москвага айланма йўл орқали учиб борган. Ўша пайтда у ва Сербия президенти Александар Вючич 9 май тантаналарида Европадан давлат раҳбарлари даражасида қатнашган ягона меҳмонлар бўлган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"