Ўзбекистон

Ўзбекистонда поездлар чипталари нархлари 15 фоизга оширилмоқда

Ўзгаришлар хизмат сифати ва эксплуатация харажатлари билан изоҳланди.

Ўзбекистонда поездлар чипталари нархлари 15 фоизга оширилмоқда

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида йўловчи ташиш соҳасида бозор тамойилларига асосланган тарифлар шакллантирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизмати хабар берди.

 

Юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар харажатларининг ошиши, электр энергияси ҳамда эксплуатация харажатларининг кўпайиши, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш, хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасида сақлаш, шунингдек, инфратузилмани доимий модернизация қилиш заруратини инобатга олиб, 2026 йил 1 февралдан бошлаб «Афросиёб» электропоездлари чипта нархлари 15 фоизга оширилади.

 

Янгиланган чипта нархлари қуйидагича белгиланди:

 

Тошкент — Бухоро

  • VIP — 1 138 000 сўм
  • Бизнес — 760 000 сўм
  • Эконом — 509 000 сўм

 

Тошкент — Қарши

  • VIP — 976 000 сўм
  • Бизнес — 642 000 сўм
  • Эконом — 429 000 сўм

 

Тошкент — Самарқанд

  • VIP — 709 000 сўм
  • Бизнес — 455 000 сўм
  • Эконом — 311 000 сўм

 

Шунингдек, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўловчи поездлари учун ҳам чипта нархлари 15 фоизга оширилди.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилиб, нархлар бозор механизмлари асосида шакллантирилган.

custom img

Байрам арафасида барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетиши мумкин

Байрам арафасида узлуксиз ишлайдиган ёки махсус иш турларида ортиқча ишлаган ходимларга қўшимча иш ҳақи ёки дам олиш белгиланади.

custom img

Президент фармони билан 392 нафар маҳкум афв этилди

Афв этилганлар орасида 3 нафар хориж фуқароси, 26 нафар аёл, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.

custom img

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилади

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан бошланиб, 1,5 соат интервал билан амалга оширилади.

custom img

Ўзбекистоннинг учта ҳудудда минглаб контрафакт ва яроқсиз дори воситалари фош этилди

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"