Алишер Усмоновнинг бойлиги кескин камайди
Тадбиркорнинг бойлиги бир йил ичида 7 млрд долларга камайган.

Forbes маълумотларига кўра, 68 ёшли тадбиркорнинг бойлиги бир йилда 18,4 миллиард доллардан 11,5 миллиард долларгача кескин камайган.
USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов дунёда 167-ўринни, Россияда эса 7-ўринни эгаллаган. Бу сўнгги йиллардаги рекорд даражадаги пасайишдир.
Алишер Усмонов 2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб Европа Иттифоқи, март ойидан эса — АҚШ ва Буюк Британия санкциялари остида.








