«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида
Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Бухоро шаҳридаги «Карвон» бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Қайд этилишича, 3 октябрь куни соат 21:49 да вилоят ФВБга «Карвон» бозорида ёнғин юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган.
Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.








