Ўзбекистон

Андижонда банкдан қарздор МЧЖ биноси хатланди

МИБ хабарига кўра, ташкилот 2,4 млрд миқдоридаги кредит қарзини тўламай келган.

Андижонда банкдан қарздор МЧЖ биноси хатланди

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида тижорат банкларидан олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаган ҳолларда, қарздорликни қоплаш учун гаровга қўйилган мулкка нисбатан мажбурий чоралар қўлланилади.

 

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган суд ҳужжатларига мувофиқ, қарздор масъулияти чекланган жамият ҳисобидан ундирувчи “Garant bank” АЖ фойдасига жами 2,4 миллиард сўм миқдоридаги кредит қарзи ундирилиши белгиланган.

 

Суд ҳужжатларига асосан ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли бўлган ишлаб чиқариш бинолари ва иссиқхона иншоотларига қаратиш белгиланган.

 

Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, қарздорларга белгиланган тартибда огоҳлантиришлар берилди. Ижро жараёни давомида бошланғич баҳоси 3,7 миллиард сўм бўлган ишлаб чиқариш бинолари ва иссиқхона иншооти хатланди.

 

Ҳозирда хатланган мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

 

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"