Андижонда Damas аварияга учраб, ағдарилиб кетди
Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

Ҳодиса 1 август куни соат 20:40 ларда Асака тумани Файз МФЙ Саноатчи кўчасида содир бўлган. Асака-Шаҳрихон автомобиль йўлида ҳайдовчи А.А. ўзининг Damas русумли автомашинасини бошқариб бораётиб қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Мatiz билан тўқнашиб кетган.
Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ўз йўналишида ўнг томондан ҳаракатланиб келаётган Мatiz автомашинасига урилиб, ЙТҲ содир қилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, тан жароҳати олганлар йўқ. Барча автомашиналар техник шикастланган







