Сиёсат

АҚШда “Марказий Осиё – АҚШ” саммити ўтказилиши мумкин

АҚШ конгрессменлари Трампни C5+1 дипломатик формати ташкил этилганининг 10 йиллиги муносабати билан Марказий Осиё етакчилари иштирокида саммит ўтказишга чақирди.

АҚШда “Марказий Осиё – АҚШ” саммити ўтказилиши мумкин

АҚШ Конгресси аъзолари Доналд Трампни Марказий Осиё давлатлари иштирокида юқори даражадаги саммит ўтказишга чақирди.

 

Конгресс аъзолари Сидни Камлагер-Дав ва Билл Ҳюйзинга АҚШ президенти Доналд Трамп номига йўллаган мурожаатларида “Марказий Осиё – АҚШ” (C5+1) дипломатик формати ташкил этилганининг 10 йиллиги муносабати билан Вашингтонда саммит ташкил этишни таклиф қилишди. Бу ҳақда Камлагер-Давнинг расмий сайтида маълум қилинган.

 

“Мазкур саммитда президент Трампнинг шахсан иштироки C5+1 формати ташкил этилганининг 10 йиллигини муҳим дипломатик воқеликка айлантиради ва АҚШ ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг кейинги ўн йилликдаги йўналишларини белгилаб беради”, — дейилади мурожаатда.

 

Эслатиб ўтамиз, “Марказий Осиё – АҚШ” (C5+1) формати 2015 йил ноябр ойида Самарқандда ўтказилган ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашувидан сўнг йўлга қўйилган. Платформа АҚШ ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон ўртасидаги мулоқот ва стратегик ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

 

Сўнгги йилларда мазкур формат доирасида энергетика, хавфсизлик, иқлим ўзгариши ва иқтисодий барқарорлик масалалари муҳокама қилиниб келинмоқда. 2023 йил сентябр ойида эса Нью-Йоркда C5+1 форматдаги биринчи президентлар учрашуви ўтказилган эди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади

Шунингдек, АҚШ денгиз флотининг амфибия жанговар кемаси USS Tripoli ҳам Яқин Шарққа йўналтирилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"