Ўзбекистон

Аёлга зўравонлик қилгани учун Фурқат тумани ИИБ собиқ раҳбарлари 4 йилга қамалди

Суд фуқароларни ваколатдан ошиш ҳамда шахс дахлсизлигини бузишда айбдор деб топди.

Аёлга зўравонлик қилгани учун Фурқат тумани ИИБ собиқ раҳбарлари 4 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди Фурқат тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи Акмал Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Жасур Расуловга нисбатан ҳукмни эълон қилди. Суд уларни бир қатор моддалар бўйича айбли деб топиб, ҳар бирига 4 йилдан озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Шунингдек, улар 3 йил давомида ички ишлар тизими ва давлат иштирокидаги ташкилотларда масъул лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

 

Айбловга кўра, Хўжаев ва Расулов шахс шаънига тажовуз қилиш, турар жой дахлсизлигини бузиш, ваколатдан ошиш ва қонунга хилоф равишда ушлаб туриш каби жиноятларни содир этганликда айбланди. Суд жазо манзил-колонияда ўтилишини белгилади.

 

Жабрланувчилар — Фурқат туманидаги мактаб директори Гулираъно Қосимова ва солиқ идораси раҳбари Қурбонали Абдураҳмоновга маънавий ва бошқа турдаги зарарларни қоплаш юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди. Шунингдек, ишда иштироки бўлиши мумкин бўлган бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш учун материаллар прокуратурага юборилади.

 

Мазкур иш жамоатчилик эътиборида бўлиб, Қосимова суд жараёнининг холис ўтишини сўраб масъулларга мурожаат қилган эди. Сенаторлар ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари ҳам воқеа юзасидан муносабат билдириб, қонун устуворлиги ва инсон қадри доимо ҳимоя қилиниши кераклигини таъкидладилар.

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"