Жаҳон

Баъзи антибиотиклар эшитиш қобилияти йўқолишига сабаб бўлади

АҚШлик тадқиқотчилар бунинг сабабини аниқлашди.

Баъзи антибиотиклар эшитиш қобилияти йўқолишига сабаб бўлади

 

АҚШнинг Индиана тиббиёт университети тадқиқотчилари баъзи антибиотиклар нима учун эшитиш қобилияти йўқолишига сабаб бўлишини аниқлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Аминогликозидлар табиий ва ярим синтетик антибиотиклар гуруҳи ҳисобланади. Улар қарийб 100 йилдирки, инфекцияларни даволашда қўлланиб келинмоқда. Чунки ушбу препаратлар арзонлиги ва тез таъсир кўрсатиши билан ажралиб туради. Шу боис муолажа жараёнида ундан кенг фойдаланиш оммалашган.

 

Мутахассислар хулосасига кўра, аминогликозидлар 20-47 фоиз беморларда қулоқлардаги эшитиш анализаторининг бир қисми бўлган ҳужайралар ўлимига олиб келиши мумкин. Қолаверса, бунга дори воситаларининг токсик хусусиятлари ҳам сабаб бўлади.

 

Тадқиқот муаллифлари ушбу жараённинг асосий биокимёвий ҳамда молекуляр механизмларини ўрганди. Маълум бўлишича, мазкур гуруҳга мансуб антибиотиклар  ҳужайраларда эшитишни қабул қилишда иштирок этадиган RIPOR2 оқсилига таъсир ўтказади. 

 

Оқибатда айни шу оқсил ўз ўзини йўқ қилиш, яъни аутофагия жараёнига киришади ва қулоқларнинг эшитиш қолбилияти йўқола боради. 

 

Изланувчиларнинг қайд этишича, ушбу янгилик антибиотиклар ножўя таъсирини бартараф этишга қаратилган муолажа чораларини ишлаб чиқишда қўл келиши мумкин.

 

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

custom img

Эрон ядровий дастурини ҳарбий йўл билан йўқ қилиб бўлмайди — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ раҳбари va Исроилга қарши қанча керак бўлса шунча ҳужум қилишга тайёрлигини билдирди.

custom img

Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда — The Wall Street Journal

Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

custom img

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳам музокара ўтказилган.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари тўхтамагунича нефть блокадаси давом этади — Эрон

Уруш натижасида Ҳўрмуз бўғози ёпилди, танкерлар бир ҳафтадан ортиқ ҳаракат қила олмаяпти, ишлаб чиқарувчилар қувватни тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Янги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий ҳужумлар оқибатида жароҳатланди — Эрон давлат телевидениеси

Жароҳат қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"