Жаҳон

Бишимбаев колонияда “ғойиб бўлгани” ҳақида хабар тарқалди

Жиноий жазоларни ижро этиш тизими қўмитаси мазкур хабарга муносабат билдирди.

Бишимбаев колонияда “ғойиб бўлгани” ҳақида хабар тарқалди

Рафиқаси Салтанат Нукенованинг ўлимида айбланиб, 24 йилга қамалган Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувандиқ Бишимбаев колонияда йўқлиги ҳақида хабар тарқалди.

 

Собиқ вазирнинг “ғойиб бўлиши” ҳақида AIRAН журналистлари хабар берганди. Улар суддан сўнг Бишимбаев Аршали қишлоғи яқинидаги колонияга жўнатилиши керак бўлганини айтган. Телеканалнинг суратга олиш гуруҳи колонияда ҳукм қилинган шахс борлигини текширишга борган, аммо уни топа олмаган.

 

Шундан сўнг Бишимбаев аллақачон озодликда ёки чет элда экани ҳақида тахминлар пайдо бўла бошлаган. Жазони ижро этиш хизмати маҳбуснинг қочгани ҳақидаги маълумотни дарҳол инкор этди.

 

“Ижтимоий тармоқларда маҳкум К.Бишимбаевнинг қочиб кетгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда. Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Маҳкум жазосини максимал хавфсизлик даражасидаги муассасада ўтамоқда”, — дейилади муносабатда.

 

Бишимбаевнинг колониядан қочиб кетгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилгани бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.