Ўзбекистон

Бизнесни ривожлантириш банки “Дўстлар клуби”да 2025 йил якунларини сарҳисоб қилди

Банк активлари 38 триллион сўмга етиб, кредит ва депозит портфели сезиларли ошди.

Бизнесни ривожлантириш банки “Дўстлар клуби”да 2025 йил якунларини сарҳисоб қилди

 

Банкнинг “Дўстлар клуби” жамоатчилик билан ўзига хос мулоқот платформаси бўлиб, унда янги лойиҳалар ва амалий натижалар бўйича фикр алмашилади. Бу галги мулоқотда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2025 йилдаги фаолияти натижалари муҳокама қилинди.

 

     

 

Қайд этилишича, якунланаётган йил давомида банк барқарор ўсишни таъминлаб, активларини 38 триллион сўмга етказди, ўсиш суръати 118 фоиз бўлди. Кредит портфели 25 триллион сўмга, депозитлар эса 15 триллион сўмга етказилди. Бугунги кунда бизнес ва чакана сегментларда 1 млн дан ортиқ мижозга хизмат кўрсатилмоқда. Тадбирда бу рақамлар ишончли ҳамкорлик ва узоқ муддатли муносабатлар натижаси экани алоҳида таъкидланди.

 

2025 йил банк учун ўзгаришлар ва самара йили бўлди. Банк стратегияси доирасида 34 та лойиҳа муваффақиятли ишга туширилди. Agile, Kanban ва Kaizen ёндашувлари жорий қилиниб, маҳсулотларни бозорга чиқариш тезлашди, ходимлар унумдорлиги ва ўзгаришларга мослашувчанлик ошди.

 

Бизнесни ривожлантириш банки хизматлари ҳудудий ва операцион жиҳатдан кенгайди. Бугун мамлакат бўйлаб 75 та сотув нуқтаси ва 323 та 24/7 форматдаги хизмат шохобчаси фаолият юритмоқда. Таъкидланганидек, банк мижозларга ҳам вақт, ҳам жой жиҳатидан яқин бўлди.

 

   

 

Кредитларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнлари автоматлаштирилди. Натижада кредит кутиш вақти 5 соатдан 30 дақиқагача қисқарди.

 

Биргина банкнинг мобил иловасида сессиявий ва транзакцион антифрод тизимлари жорий этилгани натижасида реал вақт режимида шубҳали ҳаракатлар аниқланиб, 14 миллиард сўмдан ортиқ мижозлар маблағлари фирибгарликдан ҳимояланди ва банкнинг операцион, шунингдек, репутацион рисклари сезиларли даражада камайди.

 

Кредит портфелининг сифати устидан назорат оширилиб, муаммоли активлар билан ишлаш тизими қайта кўриб чиқилди. Эрта аниқлаш, мониторинг ва ундириш механизмлари кучайтирилди. Натижада муаммоли қарздорлик билан ишлаш жараёнлари тизимли ва марказлашган шаклга ўтказилди, активлар сифати яхшиланди ва банк балансининг барқарорлиги мустаҳкамланди.

 

Халқаро молия институтлари билан ишлаш доирасида банк томонидан 357,1 млн. АҚШ долларидан ортиқ ресурслар жалб қилинди. Мулоқотда бу Бизнесни ривожлантириш банкининг барқарор молиявий кўрсаткичларининг  самараси эканлиги билдирилди.

 

     

 

Бизнесни ривожлантириш банки “Дўстлар клуби”да банкнинг ўтаётган йилдаги ижобий натижалари эътироф этилиб, келгусидаги устувор вазифалар ҳақида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.  Таъкидланганидек, 2026 йил банкдаги трансформациянинг биринчи босқичи якунланадиган, барқарор ўсиш ва сифатли хизматлар янада чуқурлашадиган йилдир. Мулоқотда жамоатчилик фаоллари  келгуси йил банк учун ривожланишнинг янги босқичи бўлишини билдирдилар.

 

Банк ахборот хизмати

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"