Ўзбекистон

Боғча очмоқчи бўлган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

Эндиликда мактабгача таълим қамрови 70–80 фоиздан паст бўлган 80 та туманда тадбиркорлар учун қўшимча қулайликлар жорий этилмоқда.

Боғча очмоқчи бўлган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

Сўнгги саккиз йил давомида мамлакатимизда таълим соҳасида хусусий сектор фаол ривожланиб, натижада 31 мингдан ортиқ хусусий мактабгача таълим муассасаси ҳамда 645 та хусусий умумтаълим мактаби ташкил этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

 

Эндиликда мактабгача таълим қамрови 70–80 фоиздан паст бўлган 80 та туманда тадбиркорлар учун қўшимча қулайликлар жорий этилмоқда.

 

Унга кўра:

 

бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида боғчалар қуришга рухсат этилади;

 

ер учун ижара тўлови 30 йил давомида ундирилмайди;

 

давлат боғчаларида бир бола учун ажратиладиган харажатларнинг ярми тадбиркорларга субсидияланади.

 

Шунингдек, бошқа жойларда боғча ташкил этишни истаган тадбиркорлар қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:

 

7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача 18 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратилади;

 

фаолият йўналишини ўзгартирмаслик шарти билан ер текинга берилади;

 

ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади;

 

тарбиячиларнинг маоши уч йилгача давлат томонидан қоплаб берилади.

 

Мазкур чоралар хусусий таълим муассасалари улушини ошириш, таълим сифатини яхшилаш ва тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

 

custom img

Фарғонада янги туризм маҳсулотлари ва йўналишлари яратилади

Фарғона вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, янги лойиҳаларни шакллантириш ва соҳада мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.

custom img

Тошкент аэропортида тиллани ички аъзоларига яширган йўловчилар ушланди

Улар шу тариқа 410 грамм заргарлик буюмларини Истанбулга олиб чиқиб кетишга уринган.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"