Ўзбекистон

Божхона институти ходими 6 минг доллар пора билан қўлга тушди

У сирдарёлик фуқарони Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган.

Божхона институти ходими 6 минг доллар пора билан қўлга тушди

 

Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. 


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ходими Э. З. Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, жорий йил учун мазкур олий таълим муассасасига қабул тугаганлигини айтиб, унинг ўғлини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилади.


Аммо у сўралган пулни олган вақтида ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.


Бу йўналишда ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам ИЖҚК департаменти ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.


Бағдод туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган И. Л. мазкур туманда истиқомат қилувчи аёлнинг қизини Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.


Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида у ушбу пул маблағини Тошкент шаҳрида яшовчи, 1997 йилда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган Қ. С. га олиб бориб бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир Тошкент шаҳрида давом эттирилган ҳамда у ҳам пулни олган вақтида қўлга тушган.


Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"