Ўзбекистон

Бозорларда 50 дан ортиқ маҳсулот техник талабга жавоб бермаслиги аниқланди

Бу бўйича 200 дан ортиқ маҳсулотлар сифат назоратидан ўтказилган.

Бозорларда 50 дан ортиқ маҳсулот техник талабга жавоб бермаслиги аниқланди

 

Бозорлардаги 51 та маҳсулотнинг техник талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Бу ҳақда «ЎзА» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар” мавзуида конференция ўтказилган.

 

Дастлаб Ўзбекистон ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбар ва масъулларининг соҳага доир тақдимотлари бўлиб ўтди. Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламаси, реклама ва тўғри маркетинг ёндашувининг аҳамияти, молиявий хизматларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.   

 

Таъкидланишича, товарлар хавфсизлиги ва уларнинг сифатини назорат қилиш мақсадида мунтазам равишда чакана савдода назорат тадбирлари ҳамда уларни экспертизадан ўтказиш ишлари йўлга қўйилган. 

 

Шунга кўра, жами 242 номдаги (50 турдаги) маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилиб («Сифат назорати» телекўрсатуви билан ҳамкорликда), уларни экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, 51 номдаги маҳсулотлар норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.  

 

Конференцияда Германия ташкилоти билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган “Молиявий саводхон ёш истеъмолчи” онлайн олимпиадаси ғолиблари тақдирланди.  

 

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Журнал томонидан эълон қилинган янги рейтингда Тошкент шаҳри ва Ислом цивилизацияси маркази июнь ойида саёҳат қилиш учун тавсия этилган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

custom img

Эрондан Ўзбекистонга кислотали булутлар келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мутахассислар атмосферадаги жараёнлар сабаб кислотали ёғинларнинг узоқ масофаларга хавфли даражада етиб келиши деярли мумкин эмаслигини таъкидлади.

custom img

Яқин Шарқдан 21 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди — ТИВ

Ҳозирда эвакуация асосан ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.

custom img

Самарқандда Зулфия мукофотини олган шоирага уй совға қилинди

Совға президент топшириғига асосан берилган.

custom img

Яқин Шарқдаги юртдошлар хавфсизлиги доимий назоратда — Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари

Ваколатхоналар 24/7 режимида фаолият юритиб, фуқароларга консуллик ёрдам кўрсатмоқда ва махсус @tiv_yordam_bot орқали мурожаатларни тезкор кўриб чиқмоқда.

custom img

Андижонда йигитнинг суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёллар қўлга олинди

Улар TikTok орқали танишган шахснинг фотосуратларини ўчириш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"