Жаҳон

Бугун Туркия, Озарбайжон ва Шимолий Кипрда «Туркия — бир юрак» шиори остида ёрдам акция ўтказилади

Бу ҳақда Туркия президенти маълум қилди.

Бугун Туркия, Озарбайжон ва Шимолий Кипрда «Туркия — бир юрак» шиори остида ёрдам акция ўтказилади

 

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Анқарадаги бош қароргоҳида Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича мурожаати тингланди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар бермоқда. 

 

Маълум қилинишича, Туркия ҳукумати зилзиладан зарар кўрган барча ҳудудларда йил давомида одамлар учун сифатли ва хавфсиз уй-жой қурилишини якунлашни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, табиий офат ҳудудида 28 минг турк аскари хизмат қилмоқда.


«15 феврал куни Туркия вақти билан соат 20:00да «Туркия – бир юрак» шиори остида Туркия, Озарбайжон ва Шимолий Кипрдаги Турк Республикасида зилзила қурбонларига ёрдам акцияси бўлиб ўтади», — дея қўшимча қилди Эрдоған.


Эслатиб ўтамиз, зилзила қурбонлари сони 35 400 кишидан ошди. Жабрланганларнинг 13 минг 208 нафари шифохоналарда даволанмоқда. 
 

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

custom img

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

custom img

Эрон Олий раҳбари АҚШнинг музокара таклифини рад этди — Reuters

Сулҳ таклифи Эронга икки воситачи давлат орқали етказилган.

custom img

Исроил Али Ларижоний ҳалок бўлганини маълум қилди

Шунингдек, “Басиж” кучлари қўмондони Ғуломризо Сулаймонийнинг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Бугун Туркия, Озарбайжон ва Шимолий Кипрда «Туркия — бир юрак» шиори остида ёрдам акция ўтказилади