Ўзбекистон

Бунёдкорлик лойиҳаларидан асосий мақсад — иш ўринлари яратиш

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Бунёдкорлик лойиҳаларидан асосий мақсад — иш ўринлари яратиш

 

Янги Ўзбекистон кўчаси пойтахтимизнинг муҳим йўлларидан бирига айланиб бормоқда. Охирги йилларда у ерда янги боғ, кўприк, университет барпо этилди. Энди бу кўча бўйида 610 гектар майдонда уй-жойлар, меҳмонхоналар, кинотеатр, ресторанлардан иборат замонавий мажмуалар қуриш режалаштирилган.

 

Давлат раҳбари аввало мазкур лойиҳа макетини кўздан кечирди.

 

Лойиҳага асосан, бинолар тўрт қаватли, тўрт хил дизайнда бўлади. Биринчи қаватда савдо ва хизмат кўрсатиш муассасалари фаолият юритади. Юқори қаватларда хонадонлар ёки меҳмонхоналар бўлади. Кўча бўйида пиёда ва велосипед йўлаклари, ерости ва ерусти йўллари барпо этилади.

 

Президентимиз лойиҳани маъқуллаб, уйларни энергиятежамкор қилиб қуриш, иссиқ ва совуқда мўътадил бўлишини таъминлаш бўйича тавсиялар берди. Иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

 

"Энг муҳими — халқимизга муносиб яшаш шароити ва иш ўринлари яратиш", — деди давлатимиз раҳбари.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, биноларда 1 миллион 700 минг квадрат метр савдо ва хизмат кўрсатиш майдони бўлади. Бунинг негизида 14 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилади.

 

Шунингдек, ушбу кўчада жойлашган "Тошкент-Шарқий" аэропорти инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчилар учун замонавий шароитлар яратиш чоралари ҳам белгиланди.

 

30 январь куни ўтказилган тақдимотда маҳалла марказлари барпо этиш лойиҳаси кўриб чиқилган эди. Бу гал Президент кўрсатмалари асосида қайта ишланган лойиҳа тақдимот қилинди.

 

Унга кўра, бундай марказларда стадион, ўйин майдончалари, кутубхона, компьютерхона, ошхона, ҳаммом ва бошқалар бўлади.

 

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги таклифи асосида ушбу марказлар жойини аниқлаш вазифаси қўйилди.

 

"Ёшлар ўрганган, инфратузилма борган жойларни танлаш керак. Маҳалла идорасини ҳам шу ерга жойлаштириш мумкин. Шунда бу жойлар маданият ва маърифат ўчоғи бўлади. Бу марказларда миллий ўзлигимиз намоён бўлиши керак", — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Маълумки, 2025 йилда Тошкент шаҳрида Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Бу нуфузли мусобақа учун пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши лойиҳалаштирилган.

 

Лойиҳага кўра, шаҳарча марказида олимпия стадиони, унинг икки ёнида ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Маъмурий бино, ётоқхона, музей ва хўжалик объектлари ҳам қурилади.

 

Тақдимотда Олимпия шаҳарчаси объектлари қийматини оптималлаштириш чоралари ҳақида маълумот берилди. Мутахассислар билан муҳокама асосида, мазкур шаҳарча лойиҳаси тасдиқланди. Уни сифатли қилиб қуриш зарурлиги таъкидланди.

 

"Бу мажмуа халқимизга, ёшларимизга мулк бўлиб қолади. Шунинг учун биринчи ўринда сифат", — деди Президентимиз.

 

Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш, жумладан, ерусти метроси остидаги бўш ер майдонларида янги хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталарини ташкил этишга қаратилган лойиҳалар кўриб чиқилди.

 

Тақдимотда Самарқанд туризм марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам ахборот берилди.

 

Барча бунёдкорлик ишларини умумий бир жиҳат — иш ўринлари ташкил этиш мақсади бирлаштириб туради. Чунки бу иншоотларни қуриш ҳамда кейинчалик ишлатиш жараёнида минглаб ватандошлармиз иш билан таъминланади.

custom img

Хусусий ОТМга киритиш ваъдаси: ИИО инспектори ва яна икки киши ушланди

Фуқарога Тошкентдаги хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига Россияда икки йил ўқиганини тасдиқловчи сохта ҳужжатлар орқали киритиш ваъда қилинган.

custom img

95 кг гашиш аниқланди: уч нафар шахс ушланди

Гашиш Қибрай туманидаги дала майдонида дарахтлар орасига яширилган қопларда бўлган.

custom img

Мактабларда ўқувчиларнинг сумкалари текширилмоқда: электрон сигареталар топилди

Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланган бўлиб, уларни сақлаганлик учун қонунчиликда жарима белгиланган.

custom img

“Куллиёти Навоий” Ўзбекистонда: нодир мероснинг факсимиле нашри Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилди

Куллиёт таркибида Алишер Навоийнинг 26 та асари жамланган бўлиб, унинг асл нусхаси Истанбул шаҳридаги Топқопи саройи кутубхонасида сақланади.

custom img

Устоз қадрини эслатган “Дарс”: кинотеатрларда қўнғироқ чалинди, энди навбат томошабинларга!

Фильм марказида устоз ва тарбиянинг инсон ҳаётидаги ўрни туради.

custom img

Туризм, авиация ва инвестициялар: Ўзбекистон Туркия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Туркия инвесторлари иштирокида меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, турк меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва авиаташувлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар: қайси ҳолатлар текширилади?

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тасдиқланди.

custom img

Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш чоралари жадаллаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"