Ўзбекистон

Чирчиқда кимё-индустриал технопарк ташкил этилади

Технопаркнинг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади.

Чирчиқда кимё-индустриал технопарк ташкил этилади

 

Мазкур лойиҳада Татаристоннинг “Химград” жамоаси иштирок этмоқда.

 

Президентнинг “Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

 

Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

 

— юқори қийматга эга бўлган, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш;

 

— халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш;

 

— Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш орқали маҳсулот экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

 

— Технопарк иштирокчилари ўртасида ва бутун республика миқёсида мустаҳкам саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш орқали маҳаллий хомашё ва материаллар асосида юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш;

 

— Технопарк иштирокчилари учун ягона ишлаб чиқариш инфратузилмасини, шунингдек сертификатлаш, лаборатория, кадрлар тайёрлаш ва бошқа зарур хизматларни кўрсатиш инфратузилмасини яратиш.

 

Технопарк ҳудудида МИЗ учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади.

 

Бунда, Солиқ кодекси ва “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунда белгиланган солиқ имтиёзлари, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари, Дирекция ва бошқарув компанияси томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 10 йил муддатга берилади.

 

Технопарк иштирокчиларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагилар тақдим этилади:

 

— инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган банк кредитлари суммасининг 50%игача, бироқ 8 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар;

 

— инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йирик IT-компаниялари Ўзбекистон бозорига кириб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

custom img

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

custom img

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

custom img

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Эрон санкциялар енгиллаштирилмасдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас.

custom img

Маҳалла ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошлар мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимидаги улкан хизматларни эътироф этди.

custom img

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

2000 дан ортиқ масжидда ҳайит намозлари ҳамда 200 дан ортиқ ҳудудда оммавий тадбирлар назорат остида ўтказилади.

custom img

“Афросиёб” поездлари Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнай бошлайди

27 мартдан бошлаб тезюрар поезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

custom img

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши сабабли масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳридаги 119 та масжид яқинида транспорт ҳаракати чекланади.

custom img

Ўзбекистон мобил рақамлари хорижий сайтларда онлайн сотилаётгани айтилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"