Спорт

Давлат Бобонов ПСЖ клуби билан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди

Энди у дзюдо баҳсларида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади.

Давлат Бобонов ПСЖ клуби билан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди

 

Дзюдо бўйича Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов Франциянинг ПСЖ клуби билан шартнома имзолади.

 

Мазкур иштирок этаётган жамоа Чехияда ўтган Европа Лигасида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигасига йўл олди.

Ўз таркибига машҳур дзюдочиларни жамлаган Париж клуби Европа Лигасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. 

 

-90 кг вазн тоифасида татамига чиққан Бобонов рақибини вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Шу билан бирга, Чехиянинг Прага шаҳрида ўтган Европа Лигасида Кўҳна қитъанинг 13 та эркаклар4 та аёллар клублари иштирок этди. Эркаклар ўртасидаги мусобақа финалида  “Пари Сен-Жермен” клуби  “Цент-Женевев” жамоасини 4:1 ҳисобида енгди.

 

ПСЖ билан шартнома имзолаган дзюдо бўйича токио-2020 совриндори Давлат Бобонов яқин вақт ичида клублар ўртасида ўтказиладиган турнирларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  олимпия ўйинларида дзюдо баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтгани ҳамда олимпияда ўйинларида Гвинея терма жамоасининг коронавирус сабаб мусобақада иштирок этишдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"