Спорт

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи иккинчи турида Ямайка устидан йирик ғалабага эришди. Сергей Чигодаев шогирдлари 23 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувда рақиб дарвозасига олтита гол уриб, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Баҳсни фаол бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратди. Бироқ ҳисобни 8-дақиқада Ямайка футболчиси Кельвин Браун очди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Лазиз Абдураимов Абубакир Раҳимовнинг зарбасидан кейин дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди.

 

25-дақиқада Кельвин Браун яна бир бор гол уриб, Ямайкани олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланишига 14 дақиқа қолганида эса Миржамол Анваровнинг узатмасидан кейин Сухроб Садиржанов аниқ зарба билан ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

 

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси устунликни тўлиқ ўз томонига оғдирди. 48-дақиқада Асилбек Алиевнинг узатмасидан кейин Сухроб Садиржанов гол уриб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, яна Асилбек Алиевнинг пасидан унумли фойдаланган Садиржанов ҳет-трик қайд этди — 4:2.

 

Учрашувнинг 79-дақиқасида Амирхон Эркинов Асилбек Алиевнинг навбатдаги голли узатмасини голга айлантирди. Қўшиб берилган вақтнинг иккинчи дақиқасида эса Аҳрорбек Равшанбеков якуний ҳисобни ўрнатди — 6:2.

 

Шу тариқа, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Жамоамизнинг кейинги рақиби Италия бўлади. Учрашув 26 ноябрь куни ўтказилади.

 

U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳ босқичи, 2-тур

 

Ўзбекистон — Ямайка 6:2

 

Голлар: Кельвин Браун (8, 25), Лазиз Абдураимов (9), Сухроб Садиржанов (31, 48, 58), Амирхон Эркинов (79), Аҳрорбек Равшанбеков (90+2).

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.