Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида дастлабки чемпионлар аниқланди
Кеча пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 550 нафарга яқин дзюдочи медаллар учун беллашмоқда.
Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки кунида эркаклар -60 кг ва -66 кг, аёллар эса -48 кг, -52 кг ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун татамига чиқишди. Чемпионатнинг саралаш беллашувлари ҳар куни соат 10:00да, финал баҳслари эса 17:00да бошланмоқда.
Қуйида биринчи кунги ғолиб ва совриндорлар билан танишишингиз мумкин:
Аёллар
-48 кг вазн тоифаси
1. Ҳалима Қурбонова (Хоразм),
2. Гулнур Муратбаева (Қорақалпоғистон Республикаси),
3. Махсуда Бекжанова (Хоразм),
3. Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё),
-52 кг:
1. Диёра Келдиёрова (Самарқанд),
2. Сита Кадамбаева (Хоразм),
3. Умида Жуманиязова (Қорақалпоғистон Республикаси),
3. Сўғдиёна Рафкатова (Хоразм),
-57 кг:
1. Шукуржон Аминова (Хоразм),
2. Ёқутжон Абдуримова (Хоразм),
3. Хожар Шароатова (Сурхондарё),
3. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд),
Эркаклар
-60 кг:
1. Мирзоҳид Маҳаммаджонов (Фарғона),
2. Дилшод Баратов (Сурхондарё),
3. Баҳром Ботиров (Бухоро),
3. Отабек Отаназаров (Тошкент шаҳри),
-66 кг:
1. Муҳриддин Тиловов (Тошкент вилояти),
2. Раҳим Субҳонов (Тошкент вилояти),
3. Сардор Нуриллаев (Самарқанд),
3. Бобур Важиев (Тошкент вилояти).
Аввалроқ, Давлат Бобонов “ПСЖ” клуби билан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритгани ва дзюдочиларимиз халқаро турнирни иккита медаль билан якунлашгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







