Ўзбекистон

Энди ОТМлар талабаларга моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади

Тўлов-контракт тўлаш муддатлари босқичма-босқич белгиланиб, талабалар учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятлари кенгайтирилди.

Энди ОТМлар талабаларга моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади

 


Адлия вазирлиги “Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 2431-5, 21.11.2025). Мазкур ҳужжат олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўловларни амалга ошириш тартибини янада аниқ белгилаб берди.


Янги тартибга кўра, контракт суммасининг камида 25 фоизи абитуриентлар учун 15 сентябргача, юқори босқич талабалари учун эса 1 октябргача тўланади. Шунингдек, тўловнинг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача амалга оширилиши лозим. Мазкур муддатлар олий таълим ташкилоти ректори ёки Давлат комиссияси қарорига кўра узайтирилиши мумкин.


Бундан ташқари, янги ўзгартиришларга мувофиқ, ОТМлар талабаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида уларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Эндиликда олий таълим муассасалари бир талаба учун йилига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам ажратиши мумкин. Бу янгилик талабаларнинг молиявий юкини енгиллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

custom img

Байрам арафасида барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетиши мумкин

Байрам арафасида узлуксиз ишлайдиган ёки махсус иш турларида ортиқча ишлаган ходимларга қўшимча иш ҳақи ёки дам олиш белгиланади.

custom img

Президент фармони билан 392 нафар маҳкум афв этилди

Афв этилганлар орасида 3 нафар хориж фуқароси, 26 нафар аёл, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.

custom img

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилади

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан бошланиб, 1,5 соат интервал билан амалга оширилади.

custom img

Ўзбекистоннинг учта ҳудудда минглаб контрафакт ва яроқсиз дори воситалари фош этилди

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"