Энг арзон ош қаерда сотилишини биласизми?
Бу бўйича Статистика қўмитасининг маълумоти эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловларнинг ўртача нарнини эълон қилди. Апрель ойидаги ҳисоботга кўра, энг арзон ош Наманган вилоятида, энг қиммат ош эса Тошкент шаҳрида кузатилган.
Ҳудудларда 1 порция ошнинг ўртача нархи:
1) Қорақалпоғистон Р. – 17 300 сўм
2) Андижон вилояти – 18 400 сўм
3) Бухоро вилояти – 21 300 сўм
4) Жиззах вилояти –19 000 сўм
5) Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм
6) Навоий вилояти – 17 000 сўм
7) Наманган вилояти – 15 000 сўм
8) Самарқанд вилояти – 20 300 сўм
9) Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм
10) Сирдарё вилояти – 17 300 сўм
11) Тошкент вилояти – 21 000 сўм
12) Фарғона вилояти – 17 800 сўм
13) Хоразм вилояти – 19 400 сўм
14) Тошкент шаҳри – 25 500 сўм
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Яйпан туманида 6 минг сўмдан ош тайёрлаб сотаётган тадбиркор ҳақида мақола эълон қилинганди.







