Ўзбекистон

Фарғонада қарз ундириб бериш эвазига 4 минг доллар талаб қилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси қўлга олинди

У минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖнинг мазкур кооперативдаги қарзидан 300 млн сўмни ундириб беришни ваъда қилган.

Фарғонада қарз ундириб бериш эвазига 4 минг доллар талаб қилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси қўлга олинди

 

 

Фарғона вилояти Бешариқ туманида суд тизимига алоқадор мансабдор шахснинг қонунга зид ҳаракати аниқланди. Фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативига бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора талаб қилгани маълум бўлди.

 

Маълумотларга кўра, у минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖнинг мазкур кооперативдаги 1 млрд 502 млн сўм миқдоридаги қарзидан 300 млн сўмини ундириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи 48 млн сўм пул маблағини олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Айни пайтда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳолат юзасидан қонун доирасида чора кўрилишини маълум қилди.

custom img

Тошкент аэропортида тиллани ички аъзоларига яширган йўловчилар ушланди

Улар шу тариқа 410 грамм заргарлик буюмларини Истанбулга олиб чиқиб кетишга уринган.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"