ФИФА рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?
ФИФА терма жамоаларнинг август ойидаги янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Бельгия миллий терма жамоаси очколари сонини 39 тага кўпайтириб, 1822 балл билан пешқадамликни сақлаб қолди. Иккинчи ўринга кўтарилган Бразилия 1798 очко жамғарди. Кучли учликка якун ясаган Франция ҳисобида 1762 очко мавжуд.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 август ҳолатига кўра, 3 поғона юқорилаб, 83-ўринни банд этган. Ҳисобимизда 1284 очко бор. "Оқ бўрилар" Осиё жамоалари орасида 12-поғонани эгаллаган. Ўзбекистондан олдинда Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Сурия, Хитой, БАА, Уммон, Ироқ, Қатар терма жамоалари жой олган.
Жамшид Амиров







