Жаҳон

Франция байроғи ранги ўзгарди

Макрон бу ҳақда 2020 йилда қарор имзолаган.

Франция байроғи ранги ўзгарди

 

Франция байроғи ранги ўзгарди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

 

Эндиликда байроқдаги оч кўк ранг тўқ кўкка ўзгарди. Бу ўзгариш бир йилдан ортиқ муддатда ҳеч кимнинг эътиборини тортмаган, сабаби бу ҳақда расман хабар берилмаганди.

 

Маълумотларга кўра, байроқда кўк рангнинг тўқлашиши Франциянинг 1793 йилдаги байроғини эслатади. Шунингдек, ранг ўзгариши эстетик нуқтайи назардан ҳам амалга оширилган. Хусусан, Франция ва Европа Иттифоқи байроқлари кўпинча ёнма-ён турганда бир хил рангда товланаётган эди.

 

Эммануэль Макрон байроқдаги ушбу ўзгаришларни амалга ошириш тўғрисидаги қарорни 2020 йил 13 июль куни имзолаган. Бу ташаббус Елисей саройи операцион директори Арно Жоленс томонидан илгари сурилган.

 

Аввалроқ Франция собиқ президенти Николя Саркози қамоққа ҳукм қилингани тўғрисида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

АҚШ давлат қарзи илк бор иқтисодиёт ҳажмидан ошиб кетди

Қарз даражаси 2030 йилга бориб 108 фоизга етиши кутилмоқда.

custom img

Эрон яҳудийлари вакили Мужтабо Хоманаий раҳбариятини қўллаб-қувватлади

Эрон яҳудийлари жамиятнинг ажралмас қисми экани таъкидланиб, мамлакат раҳбариятига нисбатан ижобий муносабат билдирилди.

custom img

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишга тайёр — WSJ

Теҳрон Вашингтонга АҚШ билан зиддиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича янги таклиф юборган. Доналд Трамп ушбу таклиф маъқул келмаганини айтди.

custom img

Трамп Конгрессга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганини билдирди — AP

Оқ уй апрель ойи бошида эълон қилинган сулҳни Эрон билан урушнинг тугаши сифатида баҳоламоқда.

custom img

Қозоғистонда “олтин виза” тизими жорий этилади

Ушбу виза эгалари солиқ имтиёзлари ва давлат хизматларидан кенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

custom img

Трампнинг ўғиллари Қозоғистондаги кончилик лойиҳасига сармоя киритди — Financial Times

Skyline Builders орқали Kaz Resources'нинг 20 фоиз улуши сотиб олинган.

custom img

Пентагон ёлғон маълумот бермоқда — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ АҚШнинг Эронга қарши уруш харажатларини 100 млрд доллар деб баҳолади.

custom img

Эпштейннинг оролидаги “масжид”га Ўзбекистондан кошин олиб келинган — NYT

Эпштейн ушбу лойиҳа учун Каъбадан келтирилган кисвадан, Сурия меъморчилиги нусхасидан фойдаланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"