Ўзбекистон

Навоий вилоятида яна оғир ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Вилоятда сўнгги икки ойда ЙТҲлар сони ортиб, 11 нафар фуқаро вафот этган.

Навоий вилоятида яна оғир ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

 

Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 «Навоий–Учқудуқ» автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2000 йилда туғилган Н.Ж. бошқарувида бўлган «Nexia-3» русумли автомобиль тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган. Натижада автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, 1993 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги “Scania 114L” юк машинаси билан тўқнашган.

 

ЙТҲ оқибатида «Nexia-3» ҳайдовчиси ва ундаги йўловчи олган оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ ҳам Навои вилоятида Нехиа ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузган ҳолда юк машинаси билан тўқнашиб, 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган эди. Орадан 15 кун ўтиб эса Kia ва Chery русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 5 киши вафот этган эди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"