Жаҳон

Эрон яҳудийлари вакили Мужтабо Хоманаий раҳбариятини қўллаб-қувватлади

Эрон яҳудийлари жамиятнинг ажралмас қисми экани таъкидланиб, мамлакат раҳбариятига нисбатан ижобий муносабат билдирилди.

Эрон яҳудийлари вакили Мужтабо Хоманаий раҳбариятини қўллаб-қувватлади

Эрон яҳудийлар жамоаси вакили Ҳумоюн Самеҳ Нажафабадий мамлакат олий раҳбари Мужтаба Хоманаий бошчилигидаги раҳбариятни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Al Mayadeen ёзмоқда.

 

Унинг баёноти АҚШ ва Исроил сиёсатига қарши ўтказилган оммавий йиғилишда янграган. Нутқда Эрон яҳудийлари жамиятнинг ажралмас қисми экани таъкидланиб, мамлакат раҳбариятига нисбатан ижобий муносабат билдирилди.

 

Шунингдек, у халқ ва қуролли кучлар ўртасидаги бирлик муҳимлигини таъкидлаб, босимларга қарши эронликлар намойиш этаётган “қатъий қаршилик”ни юқори баҳолади.

 

“Доимо севимли Эронимизнинг ғалабасига гувоҳ бўлайлик ва яқинлашиб келаётган зафарни биргаликда нишонлайлик — бу бизнинг собитлигимиз ва бирдамлигимиз самарасидир”, — дея сўзини якунлади у.

 

Маълумотларга кўра, сўнгги ҳафталарда Эронга қарши юз берган ҳарбий ҳаракатлар давомида Теҳрондаги яҳудий ибодат масканларидан бири — Рафи Ниа синагогаси зарарланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳумоюн Самеҳ Нажафабадий аввалроқ баёнот бериб, зарбаларни кескин қоралаган ва диний объектлар нишонга олинганини билдирган.

 

Унинг таъкидлашича, бу каби ҳодисалар нафақат мусулмонлар, балки бошқа диний жамоаларга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

custom img

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"