Жаҳон

Пентагон ёлғон маълумот бермоқда — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ АҚШнинг Эронга қарши уруш харажатларини 100 млрд доллар деб баҳолади.

Пентагон ёлғон маълумот бермоқда — Аббос Ароқчи

 

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Қўшма Штатларнинг Эронга қарши ҳарбий операцияларга сарфлаган маблағлари ҳақидаги расмий маълумотларни танқид қилди. Унинг таъкидлашича, Пентагон эълон қилган кўрсаткичлардан фарқли равишда, ушбу харажатлар қарийб 100 миллиард долларни ташкил этган.

 

Вазир ижтимоий тармоқлардаги баёнотида АҚШ ҳукумати реал харажатларни камайтириб кўрсатаётганини билдириб, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху сиёсатини кескин танқид қилган. Унинг фикрича, мазкур ҳарбий ҳаракатлар АҚШ учун кутилганидан анча қимматга тушган.

 

Ароқчи, шунингдек, билвосита иқтисодий йўқотишлар бундан ҳам юқори эканини қайд этиб, ҳар бир америкалик оила учун ўртача қўшимча харажат ойига 500 долларга етаётганини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, АҚШ расмийлари томонидан илгари сурилган маълумотларга кўра, ҳарбий операцияларга дастлабки ҳисоб-китоб асосида тахминан 25 миллиард доллар сарфланган. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг ҳарбий котиби вазифасини бажарувчи Жюл Херст маълум қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар 28 февраль куни бошланган. Кейинчалик Доналд Трамп икки ҳафталик сулҳ эълон қилган бўлсада, томонлар ўртасида узоқ муддатли келишувга эришилмаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.